Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги ЙТҲда вафот этганлар жасади ва жабрланганлар бўлган самолёт Ўзбекистонга учиб кетди
2017 йилнинг 24 июнь куни Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти ҳудудида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳалок бўлган 9 кишининг жасади ва 38 та жароҳатланганлар юкланган махсус самолёт Ўзбекистонга учиб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган тунда Оқтўба шаҳрига борган Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси консуллик бўлими ходимлари томонидан республика ва маҳаллий ҳокимият органлари ёрдамида жабрланганларни ватанга қайтариш учун барча ташкилий ва юридик масалалар ҳал қилинди.
Мамлакат раҳбарияти топшириғига биноан етиб борган Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг тиббиёт ходимлари маҳаллий шифокорлар билан биргаликда даволанаётган Ўзбекистон фуқароларини кўздан кечирдилар ва барчани ватанга қайтаришга рухсат бердилар.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Оқтўба шаҳри аэропортидан эрта тонгда махсус самолёт Ўзбекистонга йўл олди.
Мавзуга оид
18:50
Автомобил тезлигини автоматик чеклайдиган тизим синовлардан ўтолмади
20:30 / 23.06.2026
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
17:35 / 23.06.2026