Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчига суғурта товони учун айбдор томон суғурталовчисига мурожаат қилиш имконияти берилди
Йўл-транспорт ҳодисасида суғурта товонини олишнинг янги тартиби қонунчиликка киритилди.
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, транспорт эгаси транспортнинг сони чекланмаган ҳайдовчилар томонидан бошқарилишида уларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мақсадида мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақли.
Транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта шартномасида транспорт мулкдори ва унинг яқин қариндошлари, транспорт воситасининг эгаси кўрсатилмайди.
Ҳайдовчиларнинг танловига кўра айбдор тарафнинг суғурталовчисидан суғурта товонини олиш мақсадида суғурта ҳодисасини бевосита ҳал этиш тўғрисидаги ариза ўрнига суғурта товонини тўлаш ҳақидаги ариза расмийлаштирилиб, айбдор тарафнинг суғурталовчисига мурожаат қилиниши мумкин.
Бунда ариза айбдор тарафнинг суғурталовчиси томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Қонунчиликда ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурта қилиниши белгиланган шахсларнинг бир вақтнинг ўзида бюджет маблағлари ҳисобидан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши тақиқланади.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026