Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт амири Саудия, БАА ва Қатар етакчилари билан дипломатик инқирозни муҳокама қилди
Кувайт амири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад Ал-Жобир ас-Сабоҳ Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфазидаги Қатар инқирозини телефон орқали муҳокама қилди. Бу ҳақда KUNA ахборот агентлиги хабар берган.
Маълумотларга кўра, Кувайт раҳбари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, бош вазир биринчи ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин-Салмон; Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зайд Ал Нахайён, шунингдек, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Таний билан музокаралар ўтказди. Томонлар “минтақадаги сўнгги ҳодисаларни, айниқса, Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн, Миср ва Қатар ўртасидаги зиддиятни” муҳокама қилишган. Шайх Сабоҳ можарони Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлик Кенгашида ҳал этишга чақирди.
Кувайт раҳбарининг мулоқоти, ОАВда араб давлатлари Қатарга узилган алоқаларни тиклаш учун қўйган талаблари ҳақида маълумот пайдо бўлгач, амалга ошди. Қатар ТИВдагилар ҳужжат олинганини тасдиқлашди ва унинг устида иш олиб борилаётганини маълум қилишган.
Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср Доҳага алоқаларни тиклаш учун 13 та талабни қўйишди. Улар орасида – Эрон билан дипломатик алоқалар даражасини камайтириш, Al Jazeera телеканалини ёпиш, Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш ва мамлакатдаги Туркия ҳарбий базасини ёпиш бор.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026