Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишигача ошди
Хитойнинг Сичуань вилоятида кўчки юз бериши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 120 дан кўпроқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қутқарувчилар вайроналар остидан 15 кишининг жасадини чиқариб олишган. Аввалроқ 5 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Кўчки Моасянь уездининг Деси аҳоли пункти яқинида 24 июнь эрталаб юз берган ва 62 та уйни босиб қолган.
Хитой раиси Си Цзиньпин қурбонлар сонини камайтириш учун қидирув ишларини фаоллаштиришни буюрган.
Айни вақтда омон қолганларни қидиришда мингдан кўпроқ одам иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
18:29 / 08.07.2026
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026