Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда ўйинчоқ кўринишидаги бомбанинг портлаши оқибатида болалар ҳалок бўлди
25 июнда Покистоннинг шимоли-ғарбида болалар ўйинчоғига ўхшаш портловчи қурилма портлаши оқибатида 6 нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий маъмуриятдаги манбага иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги.
Воқеа Жанубий Вазиристон вилоятида, Афғонистон чегараси яқинидаги қишлоқлардан бирида юз берган.
"Бомба-ўйинчоқ портлаши оқибатида 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган 6 бола ҳалок бўлди, яна 2 бола оғир жароҳат олди", деб айтган маҳаллий маъмурият вакили.
Портловчи қурилманинг келиб чиқиши аниқланмаган. Воқеанинг қолган тафсилотлари ўрнатилмоқда.