2014 йилда Россия 115 млрд долларни АҚШдан вақтинчалик олиб чиқиб кетган
Россия 2014 йилнинг мартида икки ҳафтага Нью-Йорк Федерал захира банкидан 115 миллиард долларлик активларни олиб чиқиб кетган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги АҚШ молия вазирлиги ва федерал захира хизмати вакилларига асосан хабар берди.
Россия Нью-Йорк федерал захира банкидан активларни 2014 йилнинг мартида, Қрим РФ таркибига кирганидан сўнг АҚШ санкциялар киритгач, олиб чиқиб кетган, деб ёзмоқда агентлик. АҚШ ФЗХ ва молия вазирлиги амалдорларининг хулосасига кўра, Москва АҚШ активларни музлатиб қўйишидан хавфсираган, деб маълум қилишди манбалар.
Россия банки тахминан икки ҳафтадан сўнг маблағларнинг катта қисмини ФЗХ ҳисоб рақамларига қайтариб берган, бироқ, бу ҳодиса Америка ҳукуматини ҳисоб рақамларни жиддий кузата бошлашига туртки берди.
Россия Банки агентликка бу борада изоҳ бермаслигини маълум қилди. Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ҳам агентлик мурожаатига жавоб қайтармади.
Мавзуга оид
10:20
Ўзбекистон АҚШга ҳар ҳафта 3-4 тонна узум экспорт қилишни режалаштирмоқда
20:20 / 14.10.2024
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09 / 14.10.2024