Жаҳон | 08:14 / 27.06.2017
2834
1 дақиқада ўқилади

АҚШ, Ҳиндистон ва Япония Ҳинд океанида ҳарбий машғулотлар ўтказади

Фото: РИА

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ, Ҳиндистон ва Япония июлда Ҳинд океанида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказишини маълум қилди. Трамп бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашув натижаларига кўра айтиб ўтди.

"Бизнинг қуролли кучлар террорчиликка қарши курашдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш устида ҳар куни ишламоқда. Кейинги ойда улар Ҳинд океани ғарбида қачондир амалга оширилган энг йирик машғулотларда иштирок этиш учун япониялик денгизчилар билан бирлашадилар", деб айтди Трамп.

Моди АҚШга расмий ташрифи давомида шунингдек Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис билан ҳам учрашди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид