Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда Россиянинг "Терминатор-2" жанговар машинаси пайқалди
Сурияда Россиянинг танкларни қўллаб-қувватловчи "Терминатор-2" жанговар машинаси суратга олинди. Сурат Yusha Yuseef исмли фойдаланувчи томондан твиттерда чоп этилди.
Сурат Сурия президенти Башар Асаднинг Россия ҳаво-коинот кучлари самолётлари жойлаштирилган Ҳмаймим ҳарбий базасига ташрифи вақтида олинган. Асад базада Су-35 қирувчи самолётлари ва Россияда ишлаб чиқарилган бошқа қурол-аслаҳаларни кўздан кечирган. Асадга ташрифи вақтида Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ҳамроҳлик қилган.
Айни вақтгача Сурияга БМПТ-72 "Терминатор-2" ташлангани ҳақидаги маълумотлар расман тасдиқланмаганди. Машинада 30 мм ли 2А42 автоматик пушкалари ва "Атака-Т" бошқарилувчи ракета қуроли мажмуаси жойлаштирилади.
Ҳмаймим авиабазаси Латақия шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган бўлиб, 2017 йил 18 январда Москва ва Дамашқ ўртасида Сурияда Россия авиация гуруҳини жойлаштириш ҳақида келишув имзоланган. Ҳужжатга кўра, Россияга аэродромнинг бир қисмидан 49 йил бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026