Жаҳон | 09:00 / 28.06.2017
5827
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияда янги кимёвий ҳужумга тайёргарлик кетаётгани борасида далилларни тақдим этмайди

Фото: МИА "Россия сегодня"

АҚШ давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэртнинг маълум қилишича, мамлакат маъмурияти Сурияда кимёвий қурол қўлланилишига тайёргарлик олиб борилаётгани борасидаги далилларни тақдим этмайди.

«Улар (далиллар) очиқланмайди, сабаби бу разведканинг иши. Барчангизга маълумки, баъзида шундай ҳолатлар пайдо бўладики, улар ҳақида батафсил маълумотни келтиришимиз мумкин эмас. Бироқ, улар Қўшма Штатлар ҳукумати эътиборини ўзига тортмоқда», - дея таъкидлаб ўтди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид