Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония 2030 йилгача Ойга фазогирларни қўндирмоқчи
Япония 2030 йилгача Ойга фазогирларни қўндиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Япониянинг аэрокоинот тадқиқотлар агентлиги (JAXA) маълум қилди.
Kyodo ахборот агентлигининг маълум қилишича, бу ҳақда Япония таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлигида ўтган коинот тадқиқотларининг истиқболларига бағишланган анжуманда айтилган. Таъкидланишича, JAXA шунингдек АҚШнинг Ой орбитасида янги коинот станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишда иштирок этмоқчи.
Инсоннинг Ойга илк қўндирилиши 1969 йил 21 июлда АҚШ томондан "Аполлон" дастури доирасида амалга оширилган. "Аполлон-11" коинот кемаси бортида Ойга фазогирлар Нил Армстронг, Майкл Коллинз ва Базз Олдрин йўл олганлар. Улар Ойга 8 кунда етиб олгач, Ойга қўнган жойларида АҚШ байроғини, илмий асбоблар мажмуасини ўрнатишган ва Ой тупроғидан 21,55 кг намуна йиғиб тушишган.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026