Жаҳон | 18:02 / 28.06.2017
8716
1 дақиқада ўқилади

Россия: РФга қарши санкциялар мамлакат ташқи сиёсий курсини ўзгартирмади

Россия ТИВнинг Умумевропа ҳамкорлиги департаменти директори Андрей Келиннинг маълум қилишича, Россияга қарши санкциялар ўз мақсадига эриша олмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.

«Санкциялар ўзлари кўзлаган мақсадга эриша олмади: Россиянинг ташқи сиёсий курсини ўзгартирмади ва Украина можароси билан боғлиқ вазиятга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади», - деди Келин.

Аввалроқ Европа Иттифоқи Россияга қарши иқтисодий санкцияларни яна ярим йилга расман узайтиргани хабар қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид