Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brexit ЕИ бюджетида 20 млрд евролик “туйнук”ни юзага келтиради
Буюк Британиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқиши блок бюджетида 20 млрд евро миқдоридаги “туйнукни” юзага келтиради. Бу ҳақда The Guardian газетаси бюджет масалалари бўйича Европа комиссари Гюнтер Оттингерага асосан ёзмоқда.
Оттингернинг маълум қилишича, Brexit якунлангандан сўнг иттифоқ жуда катта йўқотишга дуч келганини тан олиш лозим бўлади.
“Буюк Британия биз билан бошқа бирга бўлмайди, бироқ у “тоза” солиқ тўловчи эди, шунинг учун бюджетимиздаги фарқ йилига тахминан 10-25 млрд еврони ташкил этади”, - дея таъкидлаб ўтди амалдор.
2017 йилда ЕИ бюджети 157,9 млрд еврони ташкил этди. Европа комиссияси Британия ҳукуматидан ЕИ аъзоси сифатида ўзига олган мажбуриятларни бажаришни сўраб, баъзи маблағларни “сақлаб қолмоқчи”.
Мавзуга оид
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026