Россия ва Хитой АҚШнинг дунёдаги таъсирини камайтириш ҳаракатида
Аввал хабар берилганидек, АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси “Россия ҳарбий давлати” ҳисоботини эълон қилди. Унда Россия ва Хитой АҚШнинг дунёдаги таъсири кучсизлантириш ҳаракатида экани айтилади.
“Москва ва Пекин АҚШнинг жаҳондаги таъсирини кучсизлантириш бўйича умумий манфаатларга эга, ҳамда улар бу масалада фаол ҳамкорлик қилмоқда. Давлатлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик аста-секин кенгаймоқда, худди иқтисодий алоқалар каби”, - дея ҳисоботдан иқтибос келтиради РИА Новости.
Ҳужжатда таъкидланишича, руслар Москва Пекиннинг “кичик шериги” бўлишидан хавфсирашмоқда.
“Бошқаларнинг гумонига кўра, Хитой узоқ муддатли истиқболда Россия учун яна ҳарбий таҳдидга айланади”, - дея таъкидланади ҳужжатда.
Мавзуга оид
10:20
Ўзбекистон АҚШга ҳар ҳафта 3-4 тонна узум экспорт қилишни режалаштирмоқда
20:20 / 14.10.2024
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09 / 14.10.2024