Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманида ёш истеъдодларга мусиқа асбоблари совға қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Мирзо Улуғбек туманига ташрифи давомида Катта Қорасув маҳалласида бўлди.
«Катта Қорасув» маҳалласида истиқомат қиладиган 3 минг 400 дан ортиқ аҳоли орасида турли миллат вакиллари бор. «Капитал таъмирланган маҳалла маркази одамларни ўзаро яқинлаштиришга, дўстлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат фазилатларини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда», — дейилади ЎзА хабарида.
Фуқаролар йиғинида маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хизмат хоналари бўлиб, улар замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, мебел, тегишли адабиётлар билан таъминланган.
ЎзАнинг ёзишича, турли китоблар, минглаб электрон адабиётлар базасига эга кутубхона аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг ёйишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шавкат Мирзиёев маҳалла фаоллари билан ёшлар тарбияси, аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди.
Маҳалла марказларида чойхона, новвойхона, «Гўзаллик салони», дўконлар, спорт ва болалар майдончалари бўлиши одамларнинг зарур эҳтиёжларини қондириш билан бирга, ҳудуддаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Президент маҳалла ҳаёти билан танишди. «Кристалл» болалар рақс ансамбли аъзолари турли рақслар ижро этди. Ёш истеъдодларга мусиқа асбоблари совға қилинди.
Маҳаллада уюшмаган ёшлар билан ишлашда аниқ тизимни йўлга қўйиш, уларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асрашда маҳалла етакчи ўрин тутиши таъкидланди.
Аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш, фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, вояга етмаганлар билан самарали ишлаши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Мавзуга оид
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди
19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади
09:47 / 19.01.2024