Тошкент йўлларидаги камералар ЙТҲлар сонини кескин камайтирди
Тошкент шаҳри кўчалари ва чорраҳаларига ўрнатилган кузатув ҳамда қоидабузарликларни қайд этиш камералари шаҳардаги ЙТҲлар сони кескин камайишига ҳисса қўшмоқда. Шаҳар ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида шу ҳақда сўз борди. Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ЙҲҚни бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борган тадбирлар натижасида 22-29 июнь кунларида 14 минг 652та қоидабузарлик қайд қилишган. Чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 7 минг 468та қоидабузарлик аниқланган.
Тошкент ИИББ расмий вакили Дониёр Тошхўжаевга кўра, шундан 3 минг 650таси светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш, 3 минг 818таси тезликни белгиланган меъёрдан оширишдир.
Ҳисобот ҳафтаси давомида 38та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 1 киши ҳалок бўлган, 44 киши тан жароҳати олган. Ўтган 2016 йилнинг шу даврида 36та ЙТҲ содир бўлган, унда 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 41 киши тан жароҳати олганлар.
Тошхўжаев чорраҳалар ва йўлларнинг турли қисмларига камералар ҳамда радарлар ўрнатилгани ЙТҲлар сони камайишига нақадар ёрдам бераётгани борасида ҳам фикрларини билдирди. Унинг сўзларига кўра, 2017 йил 15 мартида кузатув камералари жорий этилгандан сўнг:
- йўл-транспорт ҳодисалари сони 359тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 166тага,
- ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишини ташкил этиб, 23 нафарга,
- тан жароҳати олганлар сони 408 кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 217 кишига камайган.
Умуман, видеокузатув камералари томонидан жорий кунга қадар, жами 153 минг 620та қоидабузарликлар қайд қилинган бўлиб, шундан 71 минг 374таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳолатлари, 82 минг 246таси светофорнинг тақиқланган ишорасида ҳаракатланиш ҳолатларидир.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024