Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:38 / 30.06.2017
19739
1 дақиқада ўқилади
Эронда янги ҳарорат рекорди қайд этилди
Фото: Getty Images
Эронда пайшанба, 29 июнь куни мутлақ ҳаво рекорди қайд этилди, ҳарорат Цельсий бўйича 53,7 даражага етган. Бу мамлакат учун янги рекорд ва жаҳондаги энг юқори ҳароратдан бирига айланди, деб ёзмоқда Daily Mail.
Хабар қилинишича, ҳарорат Эрон жануби-ғарбидаги Ахвази шаҳрида қайд этилган.
Meteo France хизмати метеорологи Этьен Капикяннинг сўзларига кўра, бу ҳарорат Осиёда июнь ойида қайд этилган энг юқориси ҳамдир.
Эронда аввалги ҳарорат рекорди Цельсий бўйича 53 даражани ташкил этганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш