Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп маъмурияти ноқонуний олиб кирилган болаларнинг ота-онасини ҳибсга олиш ниятида
Америка президенти Дональд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларга болаларни ноқонуний олиб кирган ота-оналар ва бошқа яқин қариндошларни ҳибсга олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
Таъкидланишича, бундай чора кишилар контрабандаси, хусусан, мигрантларга мамлакат ҳудудига кириб боришда ҳамроҳлик қилувчи шахслар билан курашга йўналтирилган бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШ вакиллар палатаси ноқонуний муҳожирларга нисбатан миграция сиёсатини кучайтириш ва бошпана тақдим этувчи шаҳарларни молиялаштиришни чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини тасдиқлаганди.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026