Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уоррен Баффетт Bank of America'нинг энг йирик акциядори бўлиши кутилмоқда
Миллиардер Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway холдинги АҚШнинг энг йирик банкларидан бири Bank of America'нинг 700 миллион акциясини қўлга киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида 30 июнь куни Berkshire Hathaway'да маълум қилинди.
Унинг аниқлик киритишича, у мазкур битим учун шахсий қимматбаҳо қоғозларидан фойдаланмоқчи ва Bank of America'даги улушини бозордагидан анча арзон нархда қўлга киритмоқчи.
"2017 йилнинг 28 июнида Bank of America оддий акция учун чорак дивидендларини 0,12 долларга ошириш режалари ҳақида эълон қилди. Бу амалга ошгач, Berkshire компанияси Bank of America'нинг 700 миллион акциясини 7,14 доллардан қўлга киритиш учун ўз ваколатларидан фойдаланади", - дея хабар беради холдинг. Унинг маълумотига кўра, битимда банкнинг Berkshire Hathaway'га тегишли 5 миллиард доллар қийматга эга 6 фоизли преференциал акциялар улуши инобатга олинади.
Баффет томонидан бошқарилувчи Berkshire Hathaway холдинги йиллар оша тахминан 80 компаниядан иборат конгломератга айланди. У суғурта, инвестициялар, шунингдек мебель, заргарлик буюмлари, кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар билан савдо қилиш соҳаларида фаолият юритади.
Мавзуга оид
18:53 / 01.01.2026
Дунёнинг энг йирик инвестори Уоррен Баффет лавозимини тарк этади
16:30 / 04.05.2025
Миллиардер Уоррен Баффетт Berkshire Hathaway бош директорлигидан кетади
00:36 / 14.01.2025
Moderna акциялари нархи 21 фоизга тушиб кетди
01:16 / 20.11.2024