Moderna акциялари нархи 21 фоизга тушиб кетди
Бунга компания 2025 йилга мўлжалланган даромадлар прогнозини эълон қилгани сабаб бўлди. Америка биотехнологик компанияси ўтган йилга нисбатан ва бозор кутилмаларидан камроқ фойда кўришни режалаштирмоқда.

Фото: Getty Images
Американинг Moderna Inc. биотехнологик компанияси 2025 йилда 2,5 миллиард долларгача — ўтган йилга нисбатан ва бозор кутилмаларидан камроқ фойда кўришни режалаштирмоқда. Ушбу прогноз эълон қилинганидан кейин Moderna акциялари қиймати 13 январ кунги савдоларда 21 фоизга тушиб кетди.
Компания пресс-релизида таъкидланишича, даромаднинг асосий қисми йилнинг иккинчи ярмида Spikevax ва mRESVIA вакциналари ҳисобига келади.
FactSet таҳлилчилар ўртасида ўтказган сўров натижаларида келтирилишича, компаниянинг бу йилги сотуви тахминан 2,92 миллиард долларни ташкил қилади.
2024 йилда Moderna’нинг савдо ҳажми, дастлабки маълумотларга кўра, 3-3,1 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, уларнинг 1,7 миллиард доллари АҚШ, қолгани эса чет эл бозорлари ҳисобига тўғри келган.
Компания ўтган йили операцион харажатларни 2023 йилга нисбатан 25 фоизга қисқартирган ва 2025 йилда 1 миллиард доллар, 2026 йилда яна 500 миллион доллар тежашга эришиш ниятида.
2024 йил охирида Moderna балансидаги пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари ҳажми 9,5 миллиард долларни ташкил этган. Компания жорий йил охирига бориб ушбу кўрсаткич 6 миллиард доллар бўлишини кутмоқда.
Сўнгги 12 ой ичида Moderna капитализацияси 68 фоизга тушиб кетган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
-
Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми 1 сентябрга қадар ёпилади
Жамият | 23:10 / 10.04.2025
Мавзуга оид

01:16 / 20.11.2024
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади

00:47 / 27.08.2024
Хитойнинг энг бадавлат инсони бир кунда 14 млрд доллар йўқотди

11:34 / 06.12.2022
Pfizer ва BioNTech компаниялари Moderna'га қарши патент даъвоси билан судга мурожаат қилди

10:23 / 27.08.2022