Иқтисодиёт | 09:19 / 01.07.2017
12598
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда мамлакат тарихидаги энг йирик солиқ ислоҳоти кучга кирди

Фото: © РИА Новости

Ҳиндистонда мамлакатнинг мустамлака давридан кейинги энг йирик солиқ ислоҳоти расман кучга кирди. У товар ва хизматларга ягона солиқ киритишни назарда тутади, деб хабар қилинади давлат бош вазири Нарендра Моди сайтида.

Маросим Ҳиндистон парламентида Моди ва ҳукумат аъзолари иштирокида бўлиб ўтди.

"Ислоҳот узоқ таҳлиллар натижаси ҳисобланади", - деди Моди парламентда чиқиш қилиб. Унинг таъкидлашича, ушбу ислоҳот "мамлакат иқтисодиётини бирлаштиради".

Ҳиндистон 2016 йилда товар ва хизматларга ягона солиқ киритиш жараёнини ишга туширди, у ишлаб чиқариш, савдо ва товарлар ҳамда хизматлар истеъмолига қўшимча солиқ бўлиб, ҳозирда марказий ҳукумат ва штатлар ҳукуматлари томонидан олинувчи кўплаб бошқа солиқларни алмаштиради.

Бу солиқ солиш ислоҳоти Ҳиндистон мустақилликка эришганидан бери энг йириги саналади. Ҳукумат тахминига кўра, қонун мамлакат иқтисодиёти ўсишини янада тезлаштиради.

Мавзуга оид