Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандлик ёшлар президент томонидан белгиланган масалаларни муҳокама этишди
30 июнь куни Тошкентдаги симпозиумлар саройида Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоятидан 63 нафар делегат иштирок этди. Бугун Самарқанд вокзалида қурилтой иштирокчилари тантанали равишда кутиб олинди.
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва СТВ телекомпанияси ҳамкорликда қурилтойда иштирок этган 63 нафар делегат иштирокида янги ташкил этилган Ўзбекистон ёшлари иттифоқининг келгуси фаолияти ва бу иттифоққа аъзо ёшларнинг ҳаётимизда тутган ўрни мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Самарқанд вилоят ёшлари президент томонидан белгиланган масалалар, ўртага ташланган таклифлар ва ташаббусларни қўллаб-қуватлаб, келгусидаги қилиниши лозим бўлган вазифалар кенг муҳокама этишди.
ssdddfff123.jpg)
Хусусан, янги ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи буюк аждодларимиз меросига ҳурмат, унга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, тарихий бойликларимизни чуқур ўрганиш ва кенг оммага тарғиб этиш билан ҳам шуғулланиши кераклиги ва бу борада самарқандлик ёшларда кенг имконият мавжудлиги таъкидланди.
Учрашув давомида ёшлар билан ишлашда йўл қўйилган камчиликлар, бугунги кунда уларни қийнаб келаётган муаммолар хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Мавзуга оид
20:30 / 14.02.2026
Самарқандда божхоначилар салкам 800 грамм опий яширилган "жонли контейнер"ларни тўхтатиб қолишди
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026