12:20 / 02.07.2017
9145

Дутерте Филиппиндаги ҳарбий ҳолатни танқид қилувчиларни нима кутаётганини айтди

Филиппин президенти Родриго Дутерте маълум қилдики, мамлакатда жорий этилган ҳарбий вазиятни танқид қилувчилар қамалиши мумкин.

AFP хабарига кўра, яқин вақт ичида Филиппин Олий суди мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилиниши қонунийлиги бўйича қарор чиқариши керак.

«Бу Олий суднинг қарорига боғлиқ эмас. Уларга ишонишим керакми? Мен вазият хаотик ҳолатда қолаётганини кўриб турибман, сизлар эса мендан ҳарбий ҳолатни бекор қилишимни сўрайсизми? Унда мен сизни ҳибсга оламан ва қамоққа ташлайман», — деган президент.

Бундан аввалроқ, ИШИД жангарилари туфайли Марави шаҳрини қарийб 400 минг киши тарк этгани хабар қилинганди.

23 май куни Минданао вилоятида ИШИД таъсиридаги жангарилар билан тўқнашувлар бошлангач, президент мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган.

Top