Жаҳон | 21:28 / 02.07.2017
12004
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Россия мудофаа вазири билан учрашув ўтказди

Фото: tccb.gov.tr

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашди. Бу ҳақда 2 июлда Эрдўған сайтида маълум қилинди.

"Ражаб Тоййиб Эрдўған Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуни Тарабя қароргоҳида қабул қилди", деб айтилган хабарда. Музокаралар тафсилотлари ҳозирча келтирилмаган.

Бир қатор ОАВ учрашувни Эрдўған ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида Гамбургдаги "Катта йигирматалик" саммитида бўлиши мумкин бўлган музокараларга тайёргарлик деб айтишган. 

Жумладан, 30 июнда Путин ва Эрдўған ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтган. Мулоқот давомида етакчилар Суриядаги вазиятни муҳокама қилишган.

Икки етакчи охирги марта Москвада май ойи бошида учрашишганди. Ўшанда улар савдо чекловларини бекор қилишга келишиб олишган.

Мавзуга оид