14:26 / 02.07.2017
6421

Карло Анчелотти: «Санчес ажойиб футболчи, аммо дунёда танҳо эмас»

«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти «Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчесга бўлган қизиқиш борасида саволга жавоб қайтарди.

«Агар бизда бунга имконият туғилса, клуб ҳар доим тайёр. Шундоқ ҳам бу борада жуда кўплаб миш-мишлар тарқатилди.

Менга Алексиснинг ўйини ёқади. У ажойиб футболчи, аммо у дунёдаги танҳо футболчи эмас.

Ўйлашимча, ҳозирги вақтга келиб трансфер бозори бироз ақлдан озди. Аммо «Бавария» – ақлдан озган жамоа эмас.

Жамоанинг анъаналари ва маданиятини яхши биламан ва бирорта футболчига «Бавария» тўлаши мумкин бўлган ақлбовар қилмас пул учун жамоага ўтиши сўрамайман. Лекин имконият бўлса, нега ундан фойдаланмаслигимиз керак?

Ҳозир ихтиёримда бўлган жамоамдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилиб турибман. Биз тўрт нафар ажойиб футболчилар билан шартнома имзоладик», – еган Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клуби мавсум оралиғида «Ҳоффенҳайм»дан яримҳимоячи Себастьян Руди (бепул)  ва Никлас Зюле (25 миллион евро), «Вердер» вингери Серж Гнабри (8 миллион евро) ва «Лион» яримҳимоячиси Корентен Толиссо (41,5 миллион евро) билан шартнома имзолашга улгурди.

Top