Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президентнинг давлат маслаҳатчиси Наманганда сайёр қабул ўтказмоқда
2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Наманган вилоятида жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов томонидан сайёр қабул ўтказилмоқда. Наманган шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Наманган шаҳридаги вилоят мусиқа ва драма театрида бўлиб ўтган қабулда Наманган вилояти бўйича 27 нафар меҳнатга лаёқати чекланган, уй-жойга муҳтож фуқароларни қабул қилиб, уларга қурилаётган имтиёзли кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан 2 хонали бўлган уй-жойларни биринчи тўловларини тўлаш учун, бир кун муддат ичида, ҳар бирларига 10 миллион сўм маблағ пластик карталарига тушириб беришни топширди.

Сайёр қабулда вилоят бошқарма ва ташкилотларининг раҳбарлари, соҳа бўйича мутахассислари иштирок этишди.





Мавзуга оид
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
23:34 / 07.04.2026
Наманган ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганида қўлга олинди
18:00 / 31.03.2026
Наманган вилояти салоҳияти сунъий интеллект асосида чуқур таҳлил қилинади
14:34 / 30.03.2026