Спорт | 21:48 / 03.07.2017
26095
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун 10-12 федерацияга таклиф билан чиққан

Ўзбекистон терма жамоаси келгусида ўртоқлик учрашувлари ташкил қилиш учун жуда кўп федерацияларга таклиф билан чиққан. Бу ҳақда терма жамоа мураббийларидан бири Виктор Жалилов маълум қилди.

«Ўртоқлик учрашувларга рақиб танланаётганда албатта бизнинг фикримиз ҳам биринчи навбатда инобатга олинади. Биз ҳам расмий ўйинлардаги бўлажак рақибга мос, ўхшаш спарринг топишга ҳаракат қиламиз. Масалан сўнгги вақтларда жанубий-шарқий Осиё жамоалари билан ўйнашга ҳаракат қилмоқдамиз.

Ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистон футбол федерацияси билан ҳамкорликда 10-12та федерацияларга ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун таклиф жўнатганмиз. Лекин афсуски уларнинг ҳаммаси ҳам ўхшамайди. Чунки бошқа терма жамоалар бир йил, ёки бир ярим йиллик режани олдиндан тузиб қўйишган бўлади», дея гапириб ўтди Жалилов ФИФА кўрсатувига берган интервьюсида.

Мавзуга оид