Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ҳафта давомида жазирама кузатилади
3-9 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб жазирама кузатилади. Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилади.
Гидрометеорология маркази маълум қилишича, Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб келади.
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 4-6 даража юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат ўртача +38…+43 даражага етади.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсел бўлиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 3-9 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги музлар эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари келиши хавфи бор.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
22:52 / 30.06.2026
Кондиционерсиз уйдаги ҳароратни пасайтиришга ёрдам берадиган 5 та самарали усул
22:02 / 29.06.2026