Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Марказий Осиё мамлакатларини ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан эҳтиёт чораларини кучайтиришга чақирди. Минтақанинг қатор ҳудудларида ҳарорат 40 даражадан ошиб, аҳоли саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, Марказий Осиё давлатларида кузатилаётган кучли жазирама инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан ташкилот мамлакатларни иссиқлик тўлқинларига қарши тайёргарликни кучайтириш, аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ҳамда айниқса, кекса ёшдагилар, болалар ва сурункали касалликлари бор фуқароларни ҳимоя қилиш чораларини кўришга чақирди.
Ўзгидромет маълумотига кўра, 9 июл куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Жумладан:
-
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида — 38–43 даража;
-
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида — 37–42 даража;
-
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида — 35–40 даража;
-
Тошкент шаҳрида эса — 37–39 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Синоптиклар айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлигини ҳам маълум қилди. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиши, шунингдек, 8–13 июл кунлари сел келиши хавфи сақланиб қолиши кутилмоқда.
Мутахассислар аҳолига куннинг энг иссиқ соатларида имкони борича очиқ ҳавода узоқ вақт қолмаслик, кўпроқ сув истеъмол қилиш ва қуёш нуридан ҳимояланишни тавсия этмоқда.
Мавзуга оид
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
19:35 / 05.07.2026
Ўзбекистон авиаюк ташиш суръатлари бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди - ОАВ
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
18:29 / 03.07.2026