Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэладаги намойишлар вақтида ҳалок бўлганлар сони 90 нафарга етди
Венесуэла бош прокурори Ортега Диас 4 июнда мамлакатда бир неча ойдан бери давом этаётган норозилик намойишлари вақтида ҳалок бўлганлар сони 90 нафарга етганини маълум қилди.
"Бугунги кунгача намойишлар вақтида 90 киши ҳалок бўлди, 4658 киши тергов остида қолмоқда", деб айтди Ортега ижтимоий тармоқлар орқали намойиш қилинган матбуот-анжуманда.
Венесуэлада олий суднинг мухолиф миллий ассамблея ҳокимиятини жиддий чеклаш қароридан кейин 3 ойдан бери оммавий норозиликлар давом этмоқда. Қарор бекор қилинганига қарамасдан, намойишчилар суд аъзоларининг истеъфога кетказилишини ва муддатдан аввалги сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқдалар.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026