Жамият | 19:39 / 06.07.2017
5409
3 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда коллеж битирувчилари иш билан таъминланди

Ўзбекистонда 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг барча даражадаги депутатларидан халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ўйлантираётган муаммоларининг ечимини топиш, сайловчиларнинг таклиф ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашда фаол иштирок этишни тақозо этмоқда.

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзолари аҳоли билан юзма-юз мулоқотларда иштирок этмоқда.

Партия матбуот хизмати хабар беришича, 2017 йилнинг 3-4 июль кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдижамилов Жолдасбайнинг Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида жойлашган “Гулдурсун” ОФЙ ва Сахтиен шаҳарчаси ҳудудидаги аҳоли билан учрашувлари бўлиб ўтди. 

Депутат ҳудуддаги 13-сон ва 43-сон умумий ўрта таълим мактаби шарт шароитлари ва муаммоларини ўрганди ҳамда 2017 йил 9 синф битирувчиларнинг касбга йўналишдаги қизиқишлари билан яқиндан танишди ва улар билан суҳбатлашди. Учрашувда ёшлар ўзларининг қизиқишлари борасида тўлқинланиб гапирдилар. Учрашувда 13-сонли мактабнинг спорт майдончасида ўқувчилар учун етарли шароитлари бор эканлиги аммо майдончага спорт чим етишмаслиги аниқланди.

Шаҳарча раиси Комил Шарипов суҳбат давомида эса овулда 650 нафардан ортик 7 ёшга етмаган ёшлар борлиги овулга мактабгача таълим муассасаси йўқлиги тўғрисида фикр билдирди. 

Шундан кейин спорт залга йўл олган депутатни спорт мураббийси Расул Болтабоев кутиб олди. Бу ерда 100 нафардан ортиқ ёшларимиз спортнинг баскетбол, стол тенниси ва миллий кураш билан шуғулланишлари ҳар йили анъанавий тарзда 10 январь куни полвон Болтабоев Тўхтабой туғилган кунига бағишлаб спортнинг миллий кураш тури бўйича спорт мусобақасига Ўзбекистоннинг барча жойларидан ёшларимиз келиб спорт мусобақасида фаол иштирок қилишлари хақида фахрланиб гапирди спорт устаси. Лекин спорт залга спорт инвентарлари етишмаслиги аниқланди. Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати томонидан юқорида кўтарилган муаммолар ҳал этиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, натижаси назоратга олинди.

Депутат спорт майдончанинг ёнида жойлашган “Гулдурсун Нафосати” номли тикувчилик цехига кириб шарт-шароитлар билан танишди. Бу ерда 60 нафардан ортиқ аҳоли иш билан таъминланган. Учрашув давомида депутатнинг ташаббуси билан коллеж биртирувчилари Шахло Хакимбаева ва Махфира Азатовалар ушбу тикувчилик цехига ишга жойлаштирилди.

Учрашувлар давом этмоқда.

Мавзуга оид