Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия банки доллар курсини 60 рублдан оширди
Россия банки томондан долларнинг 7 июлга ўрнатилган расмий курси 60,25 рублни ташкил қилмоқда. Курс 60 тийиндан кўпроққа оширилган. Евро эса 71 тийинга оширилиб, 68,38 рублни ташкил қилган.
Москва биржасида доллар маҳаллий вақт билан соат 14:20да 60,07 рубль, евро эса 68,28 рубль турган.
Рубль нефть нархи ўзгариши ортида кучсизланмоқда. Brent навидаги нефть нархи 48,55 долларни ташкил қилмоқда, 5 июлда савдолар бошланиши вақтида унинг нархи 49,73 доллар турган.
6 июлда Bank of America Merrill Lynch банкининг Россия бўйича бош иқтисодиётчиси Владимир Осаковский 2017 йил охирига келиб доллар 60 рублни, евро 65 рублни ташкил қилишини айтган.
2 кун аввал эса Райффайзенбанк 3-чорак охирида доллар курси 65 рублгача ошиши ҳақидаги прогнозни чиқарган. "Церих Кэпитал Менеджмент" ҳам кузга келиб доллар 62-65 рублгача қимматлашиши мумкинлигини айтган.
Мавзуга оид
20:41 / 08.05.2026
Банкдан 500 долларгача нақд валютани паспортсиз олишга рухсат берилади
12:22 / 30.04.2026
Апрел ойида сўм курси қандай ўзгарди?
12:36 / 06.03.2026
Яқин Шарқдаги уруш долларга талабни яна оширди. Нега?
18:35 / 22.02.2026