Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung даромад бўйича илк бор Apple’ни ортда қолдириши мумкин
Samsung Electronics’нинг 2-чорак бўйича даромади илк маротаба Apple’никидан ошиб кетиши мумкин. Бунга эса янги Galaxy S8 смартфонининг яхши сотилиши ҳамда OLED-дисплейларга жумладан Apple томондан талаб ўсиши сабаб бўлган. Бу ҳақда таҳлилчилар хабар бермоқдалар.
Жанубий Корея гиганти ўз ҳисоботини 7 июлда чоп этади. Компания тушум ва даромадни анча оширишни мўлжалламоқда. Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Samsung’нинг 2-чорак бўйича даромади рекорд даражадаги 13,29 трлн вонни (11,5 млрд доллар) ташкил қилади, тушум эса 58,8 млрд вондан (48 млрд доллар) ошиб кетади. Агар баҳолашлар тўғри чиқса, компаниянинг операцион даромади йиллик ҳисобда 63 фоизга ўсади. Бу эса Samsung биринчи марта чораклик даромад бўйича Apple’ни ортда қолдиришини англатади.
Apple 2-чорак бўйича 10,49 млрд долларлик фойда ва 44,9 млрд долларлик тушум олгани ҳақида ҳисобот бериши кутилмоқда.
Баъзи таҳлилчилар янада каттароқ рақамларни айтишмоқда. KB Securities’дан Жефф Кимнинг фикрича, Жанубий Корея компаниясининг фойдаси 13,4 трлн вонни (12 млрд доллар) ташкил қилади.
Мавзуга оид
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:41 / 30.06.2026
Янги Samsung Galaxy 2026 йилнинг "энг бемаъни" смартфони деб топилди
20:25 / 29.06.2026
Apple MacBook ва iPad’дан кейин iPhone нархларини ҳам ошириши мумкин
18:16 / 29.06.2026