Жаҳон | 20:23 / 06.07.2017
10464
1 дақиқада ўқилади

Трамп Россия Эрон ва Асадни қўллаб-қувватлашни бас қилиши кераклигини айтди

Фото: REUTERS / Carlos Barria

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Украинани беқарорлаштиришни ҳамда Эрон ва Сурия тузумларини қўллаб-қувватлашни бас қилиши кераклигини айтди.  

Трамп 5 июлда Польша пойтахти Варшавага келган. У 6 июлда Польша раҳбарияти билан музокараларда ва Уч денгиз саммитида иштирок этган.

"Россия Украина беқарорлаштиришни бас қилиши, Сурия ёки Эрон каби тузумларни қўллаб-қувватлашни бас қилиши лозим", деб айтган Трамп Варшавадаги Красиньский майдонидаги нутқида.

Трамп Россия "умумий душманлар билан курашишга ва цивилицазияни ҳимоя қилишга жавобгар халқлар ҳамжамиятига қўшилишини" талаб қилди.

Россия унга билдирилаётган бу айбловларни рад этиб келади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид