Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги тошқинда олти киши ҳалок бўлди
Япониянинг жануби-ғарбидаги Фукуока ва Оита префектураларида юз берган тошқин оқибатида олти киши ҳалок бўлди, 19 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар бермоқда.
Оита, Фукуока ва Кумамото префектураларида 96 минг кишини кўчириш режими сақланиб турибди. Ҳукумат Китакюсю шаҳридан 23 минг кишини ҳаво орқали кўчиришни буюрган.
Ҳалок бўлган олти нафар кишининг уч нафари Асакура шаҳридан. Айнан мана шу шаҳар 6 июль куни бутунлай сув остида қолган эди. Сув кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан юқорилаган. Сув тошқини шаҳарга лой, чиқинди, дарахт бўлакларини олиб келиб ташлаган. Шаҳардаги йўллар кўринмай қолган.
Фукуока префектурасининг учта туманида 700 нафар кишига ёрдам кўрсатилган. Қишлоқларнинг йўллари сувга тўлгани боис, гуманитар ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаяпти. Ҳатто ноқулай об-ҳаво шароити сабаб ёрдамни вертолёт орқали амалга ошириш имконияти мавжуд эмас. Воқеа жойида мудофаа вазирлиги, полиция ва ёнғин хавфсизлиги хизматининг 7,5 минг ходими ишламоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026