Ўзбекистон | 20:47 / 08.07.2017
10226
1 дақиқада ўқилади

Наманганда махсус гулчилик факультети ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифининг иккинчи кунида Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган Гулчилар ассоциацияси фаолияти билан танишди. 

Бу соҳага алоҳида эътибор қаратиш керак. Ассоциацияга ер майдони ажратиш, уларни қўллаб-қувватлаш лозим. Вилоятнинг ҳар бир туманида ассоциация бўлимларини ташкил қилиш, уларга малакали гулчиларни таклиф этиш даркор, деди Шавкат Мирзиёев. 

Президент махсус факультет ташкил қилиб, гулчилик илмини ёшларга ўргатиш, Ўзбекистон Фанлар академияси билан фаол ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид