Шавкат Мирзиёев Наманганда Хива ИИБ ходимлари билан видеомулоқот қилди
Ўзбекистон давлат раҳбари Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган шаҳридаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, профилактика инспектори яшаш жойи билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.
Орзу маҳалласида Биринчи Президентнинг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича 2014-2016 йилларда намунали лойиҳалар асосида 708 уй-жой, маҳалланинг янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 6 минг 300 дан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган маҳаллада оталар чойхонаси, савдо шохобчалари, мини футбол майдони, болажонлар учун турли аттракционлар ишлаб турибди.
Бу ерда маҳалла раиси, котиби ва маслаҳатчиси, профилактика инспектори учун алоҳида хоналар мавжуд. Кутубхона замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, зарур адабиётлар билан таъминланган. Жорий йилда маҳалла биноси ёнида профилактика инспектори учун хизмат уйи қурилди.
Президент раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида юртимизнинг барча ҳудудларидаги ички ишлар органлари ўртасида замонавий ахборот технологиялари қўлланилган ҳолда ўзаро тезкор алоқа ўрнатиш бўйича янги тизим йўлга қўйилмоқда. Давлат раҳбари “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика инспектори хизмат хонасида ўрнатилган компьютер орқали Хоразм вилояти Хива тумани ички ишлар бўлими ходимлари билан видеомулоқот қилди.
Профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш, содир этилган ҳар бир жиноятни таҳлил қилиш, жиноятчиликни профессионал даражада аниқлаш лозим. Профилактика инспекторлари хизмат уйлари, имтиёзли кредитлар асосида машиналар билан таъминланаётгани улар маҳалланинг ҳар бир хонадони билан самарали ишлашида муҳим аҳамият касб этмоқда, деди Президент.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024