Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: Нуронийларни эъзозлаган инсон кам бўлмайди
Фото: uza.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Наманган вилоятига ташрифи доирасида “Нуроний” жамғармасининг Наманган вилояти бўлими янги биноси ва «Нуронийлар маскани» билан танишди.
Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан. Мамлакатимизда ёши улуғ инсонларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини янада яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зотан, нуронийларни эъзозлаган кам бўлмайди, деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА агентлигининг ёзишича, жамғарманинг Наманган вилояти бўлимида маъмурий бино, чойхона барпо этилган. Барча хоналар замонавий мебель ва компьютер жамламалари билан жиҳозланиб, қулай иш шароити яратилган.
Президент «Нуронийлар маскани»да яратилган шароитлар билан танишиб, оқсоқоллар билан суҳбатлашди.
Суҳбатда ёшлар тарбияси, бошланғич таълим тизимини такомиллаштириш, ёшларда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳолини иш билан таъминлаш масаласи диққат марказида бўлди.
Мавзуга оид
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026