Спорт | 22:38 / 10.07.2017
14766
2 дақиқада ўқилади

«Бавария» «Реал» футболчисини нишонга олди

«Бавария» «Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригесга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Февраль ойи бошида ҳам мюнхенликлар жамоаси мадридликларнинг ушбу колумбиялик футболчиси, шунингдек, Иско ва Альваро Моратага қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Журналист Танкреди Палмери ўз твиттерида ёзишича, «Бавария» «Реал» билан Хамес Родригес трансфери масаласида алоқага чиққан.

Ўтган ҳафтада Хамес «Қироллик клуби»ни тарк этишга қарор қилгани ва жамоа билан 11 июль куни бошланадиган АҚШ турнесига йўл олмаслиги маълум бўлганди.

25 ёшли бу футболчи билан «Реал» ўртасидаги шартнома 2020 йил ёзига қадар тузилган. Аммо мадридликлар бош мураббийи Зайнидин Зидан уни келгуси мавсум учун режаларига киритмаган. 

«Реал» президенти Флорентино Перес Хамес қолишини истаган, аммо футболчининг ўзи жамоага Дани Себальос келаётгани туфайли кетиш ҳақида узил-кесил қарор қабул қилган.

Мавзуга оид