Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ дарёсидаги оролчага тушиб қолган йигит қутқариб қолинди
2017 йилнинг 6 июль куни соат 22:07 ФВВ навбатчилик қисмига чўмилиш қоидаларини бузганлиги натижасида бир киши Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг чап томонидаги қирғоғи ёнида жойлашган кичик оролчага тушиб қолгани ва уни қутқариш учун ёрдам сўраётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берган.

Ушбу маълумотга кўра, ФВВ қутқарув отряди воқеа жойига 22:20 да етиб борган. Қутқарувчилар томонидан тунги вақтда чекланган кўринишга ва қаттиқ оқимга қарамасдан, махсус қайиқда фуқаро Музаффар (21 ёш) қутқариб олинган, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва яқинларига топширилган.
Мавзуга оид
09:55 / 27.06.2026
Чирчиқда каналга тушиб кетган фуқаро қутқариб қолинди
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:30 / 16.06.2026
Чирчиқ бўйида янги ишбилармонлик ва дам олиш ҳудуди ташкил этилади
20:57 / 11.06.2026