Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
65 ёшли пенсионер Қирғизистон президенти бўлишни истамоқда
Қирғизистонлик фуқаролик жамияти фаоли Анвар Сартаев Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига президентликка номзодлик сифатида рўйхатга олишини сўраб ариза топширди.
Анвар Сартаев - Қирғизистон республикаси қуролли кучлари фахрийси, истеъфодаги полковник. У мамлакатда фахрийларнинг манфаатлари ҳимоячиси сифатида танилган.
Эндиликда Қирғизистон президентлиги учун номзодлар сони 19 нафарга етди. Шундан 16киши мустақил номзодлар бўлиб, қолган 3 номзод партиялар қурултойларида илгари сурилган.
Президентликка номзодларни рўйхатга олиш август ойида бошланади. Даъвогарлар бунгача 30 минг сайловчининг имзосини тўплаши талаб этилади. Бундан ташқари, қирғиз тилини билиши бўйича имтиҳон топширади ҳамда 1 млн сом (15 минг АҚШ долларига яқин) миқдорида гаров пули киритади. Мамлакатнинг ҳозирги президенти Алмазбек Атамбоев иккинчи муддатга сайлана олмайди. Чунки, сайлов қонунчилигига мувофиқ, фуқаро бир марта 6 йиллик президентликдан сўнг, иккинчи муддатга сайлана олмайди.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026