Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия НАТОдаги доимий вакилини чақириб олишга тайёр турибди
Фото: TASS/ZUMA/Nicolas Maeterlinck
Расмий Москва НАТОдаги ваколатхонаси даражасини доимийдан вақтинчаликка тушириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу альянс сиёсати туфайли рўй бериши мумкин, деб ёзмоқда «Известия» Россия ТИВдаги манбаларга асосан.
Таъкидланишича, бундай ташаббус альянс «конструктив мулоқот тарафдори эмаслиги, исталган мунозаралар эса Россия томонига айбловлар билан якун топаётгани» туфайли келиб чиққан.
«Александр Грушко Москвага қайтиб келганидан сўнг, Брюсселда ишлар бўйича муваққат вакилни қолдириш варианти кўриб чиқилмоқда», - деган манба.
Шу билан бирга, Россия Федерациялар Кенгашининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Владимир Жабаровнинг таъкидлашича, альянс Москва билан ҳамкорликдан воз кечгани инобатга олинса, Россия томонининг эҳтимолий чоралари ўзини оқлайди.
Мавзуга оид
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
08:33 / 08.05.2026