Жамият | 16:10 / 11.07.2017
7502
1 дақиқада ўқилади

9 июль куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари 

Фото: "Кун"

2017 йилнинг 9 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 1 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 2 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 9 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2411 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 736 тасини қўпол турдаги, 30 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 9 июль куни жами 993 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 396 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 597 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Мавзуга оид