Қаҳва эрта ўлим хавфини камайтириши маълум бўлди
Қаҳвани меъёрда истеъмол қилиш саратон ва юрак хасталиклари туфайли ҳаётдан кўз юмиш таҳдидини камайтиради, жигар ишига ижобий таъсир кўрсатади ва иммунитетни мустаҳкамлайди. Буни иккита тадқиқотчилар гуруҳи аниқлашди, улар 16 йил давомида 700 минг инсоннинг маълумотларини йиғиб келишди. Ҳар икки тадқиқот Annals of Internal Medicine журналида эълон қилинган.
521 мингдан ортиқ киши иштирок этган биринчи тадқиқотда аниқланишича, қаҳвани истеъмол қилиш қанчалик кўп бўлса, саратон, инсульт, юрак хасталиклари ва қон айланиши билан боғлиқ муаммолар туфайли ҳаётдан кўз юмиш таҳдиди шунчалик кам бўлар экан. Шу билан бирга, қаҳвада кофеиннинг албатта бўлиши ҳеч қандай катта ўрин тутмаган. Шунингдек, тадқиқотчилар 14 минг кишини қўшимча таҳлиллардан ўтказиб аниқлашдики, қаҳвани севиб истеъмол қилувчиларнинг жигари анча соғлом ва иммунитети мустаҳкамроқ экан.
215 минг кишининг маълумотлари билан ишлаган Жанубий Каролина Университети тадқиқотчилари ҳам шунга ўхшаш натижаларни олишган. Уларнинг тадқиқотига кўра, қаҳва истеъмоли юрак хасталиклари, саратон, инсульт, диабет ва буйрак касалликлари туфайли вафот этиш таҳдидининг камайиши билан боғлиқ. Бир кунда камида бир финжон қаҳва ичиш, қаҳвани умуман истеъмол қилмайдиганларга қараганда эрта ўлим хавфини 12 фоизга қисқартиради. Бир кундаги уч финжон қаҳва эса ушбу таҳдидни 18 фоизга камайтирар экан. Худди биринчи тадқиқотдаги каби, қаҳва таркибида кофеиннинг бор ёки йўқлиги ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган.
Мавзуга оид
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024