Жаҳон | 22:35 / 11.07.2017
8760
1 дақиқада ўқилади

Олим киберҳужумларга ҳақиқий қурол билан жавоб беришни таклиф қилди

Финляндиянинг Аалто университети профессори Ярно Лимнелл киберҳужумларга ҳақиқий қурол билан жавоб беришни таклиф қилди. Унинг фикрича, киберурушда курашишнинг янги усулларини яратиш зарур, деб хабар бермоқда Yle нашри.

Лимнелла Европа Иттифоқи ва Финляндияни бўлғуси ахборот ҳужумларининг олдини олиш учун кибер-қўрқиритишнинг кучли усулини яратишга чақирди.

"Энг муҳими – сиёсий қатъийлик ва умумий ҳолда кибертаъсир усулларига жавоб қайтаришга умумий истак мавжудлиги. Энг кичик чора – бу сиёсий чиқиш бўлса, энг кучлиси қурол билан зарба беришдир. Мисол учун, Британия жиддий киберҳужумларга қарши жисмоний куч қўллаши, масалан, ҳаво зарбаси бериши мумкинлигини айтган", деб таъкидлаб ўтди олим.  

Унинг айтишича, кибер-қўрқитишни иложи борича тезроқ яратиш керак, чунки курашиш усулларининг йўқлиги душманни фақатгина янги зарбалар беришга ундайди. 

Мавзуга оид