Жаҳон | 12:30 / 11.07.2017
4915
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг Буюк Британияга ташрифи келаси йилга қолдирилди

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Буюк Британияга расмий ташрифи 2018 йилга қадар қолдирилди. Бу ҳақда Sky News Британия ҳукуматидаги манбаларга асосан хабар берган.

Таъкидланишича, Трамп Бирлашган Қироликка бу муддатдан аввал норасмий ташриф билан бориши мумкин, сабаби Америка етакчиси Шотландияда гольф учун икки майдонга эгалик қилади.

Телеканалнинг қайд этишича, АҚШ президенти ташрифининг муддати Британия бош вазири Тереза Мэй ўз лавозимида яна қанча вақт қолишига боғлиқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ Трамп Лондонга Британия жамиятида уни қўллаб-қувватлаётганлар сони кам экани туфайли ташриф буюрмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мавзуга оид