Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ақлли технология» Фотимани Зуҳрадан ажрата олади. ЎзМУда яна бир фирибгарлик фош бўлди (фото)
Ўзбекистон Миллий университетида эгизаги ўрнига имтиҳонга кирмоқчи бўлган қиз аниқланди. Бу ҳақда университет Қабул комиссияси ахборот хизмати «Кун.uz»га маълум қилди.
Одатда кўпчилик Фотима ва Зуҳра, Ҳасан ва Ҳусан каби эгизакларни бир қарашда ажратишга қийналади. Чунки улар нафақат ташқи кўриниш жиҳатдан, балки организмининг функционал тузилмаси жиҳатидан ҳам бир-бирига ниҳоятда ўхшаш бўлади. Шу боис ҳам уларни фарқлаш нотаниш одам тугул, ўз таниш ва қариндошларига, ҳатто уларни дунёга келтирган ўз ота-оналарига ҳам баъзи бир қийинчиликларни туғдиради.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида қабул жараёнида замонавий биометрик технологиялар асосида - абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими, шунингдек, қиёфадан танувчи ва бармоқ излари сканери орқали шахсни аниқлашга қаратилган «ақлли технология» қўлланилаётгани ҳақида аввал хабар бергандик.
2017 йил 12 июль куни ҳам ўзаро ташқи ўхшашликдан устамонлик билан фойдаланмоқчи бўлган Салимова Фотима (фамилия ўзгартирилган) ўз синглиси Салимова Зуҳранинг ўрнига ҳужжатларни ЎзМУнинг Биология йўналишига топшираётган бир вақтда ушбу «ақлли технология» унинг фирибгарона қилмишини фош этди.

Ушбу «ақлли технология» Ўзбекистон Миллий университетининг тажрибали олим ва ёш мутахассисларининг ихтироси ҳисобланиб, 2017-2018 ўқув йили қабул мавсумида ушбу ўқув даргоҳида Республикадаги ягона тизим сифатида эксперимент тарзида қўлланилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЎзМУда бўлиб ўтажак тест синовларида ҳам айни шу технология қўлланади. Имтиҳон ўтказилувчи ҳар бир аудиторияга кузатув камералари ўрнатилади ва тест жараёнларининг тўғридан-тўғри намойиши онлайн режимда кенг жамоатчиликка узатилади.
Бу жараёндан кўзланган асосий мақсад - билимли, иқтидорли абитуриентларга ўз билим ва интеллектуал салоҳиятлари билан ўқишга киришларига имконият яратишдан иборатдир.
ЎзМУ Қабул комиссияси
Ахборот хизмати
Мавзуга оид
18:04 / 06.12.2022
Миллий университетдан йўқолган нодир қўлёзмалар иши: кутубхона раҳбари озод қилинди
08:11 / 16.10.2021
Нанотехнологияларни ривожлантириш маркази ташкил этилади
13:37 / 14.01.2021
Манба: Ином Мажидов Миллий университетга ректор бўлиши кутилмоқда
09:10 / 19.06.2019