Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм Ёшлар иттифоқига раис сайланди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилишида Мансурбек Машарипов вилоят Кенгаши раиси этиб сайланди.
Мансурбек Машарипов 1983 йил Хоразм вилояти, Хива шаҳрида таваллуд топган. 2003-2005 йиллар давомида Урганч давлат университети “Агроменежмент” факультети етакчиси сифатида фаолият юритган.
М.Машарипов 2009 йил Урганч давлат университетининг “Барқарор тараққиёт ва экологик таълим” кафедраси ўқитувчиси сифатида ишлаган ҳамда Хоразм “Маъмун” академиясида илмий тадқиқот ишларини олиб борган.
М.Машарипов 2013 йил “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Хоразм вилояти Кенгаши раиси ҳамда 2015 йилдан шу вақтга қадар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши Маънавий-маърифий лойиҳалар бўлими мудири лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари раислари вилоят ҳокимларининг маслаҳатчиси ҳамда мақоми бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилди.
Мавзуга оид
21:48 / 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказди
15:21 / 02.03.2026
Қорақалпоғистон ва Хоразмда табиий газ учун иситиш мавсуми базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
09:42 / 29.01.2026