Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МРБ раҳбари Дамашқ кимёвий қурол қўллаганига доир далиллар бор эканини айтди
АҚШ МРБ раҳбари Марк Помпеонинг айтишича, Қўшма Штатлар разведка тузилмаларида Сурия ҳукумат кучлари Хон-Шайхунда 4 апрель куни кимёвий қуролни ишлатганига доир аниқ далиллар бор. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Помпеонинг сўзларига кўра, Хон-Шайхундаги ҳодисадан сўнг АҚШ президенти Дональд Трамп у ерда аслида нималар юз берганини аниқлаш бўйича топшириқ берган.
«Мен унга (Трампга) айтдим, разведка ҳамжамияти кимёвий ҳужум Сурия режими томонидан амалга оширилганини аниқлади. Мен разведка ҳамжамиятида аниқ далиллар бор эканини билардим. Бизнинг бунга ишончимиз комил эканини айтдим», - дея маълум қилди МРБ раҳбари.
Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхунда 4 апрель куни юз берган кимёвий ҳужум оқибатида тахминан 100 киши ҳалок бўлди. АҚШ Сурияни кимёвий қуролни ўз фуқароларига қарши қўллашда айблади. Президент Башар Асад эса айбловларни тан олмаяпти.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026