Жаҳон | 14:47 / 14.07.2017
5524
1 дақиқада ўқилади

Ал Қудсдаги ҳужумдан сўнг икки полициячи ҳалок бўлди

Фото: AFP

Ал Қудснинг тарихий марказида террорчилар томонидан ўққа тутилган исроиллик полициячилардан икки нафари олинган жароҳатлар туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари хабар берган.

"Полициянинг икки нафар зобити террорчилар ҳужуми пайтида олинган жароҳатлар туфайли шифохонада ҳаётдан кўз юмди", - дея ёзди полиция матбуот котиби Мики Розенфельд Twitter’да.

Аввалроқ Ал Қудс шаҳрида уч номаълум шахс полициялар гуруҳига қарата ўт очгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид