Жаҳон | 14:10 / 26.10.2024
2045
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда бир ҳафтада 140 нафар террорчи ва қуролли тўда аъзолари йўқ қилинди

Операциялар давомида, шунингдек, аввалроқ тўлов ундириш мақсадида ўғирлаб кетилган 76 киши озод этилди.

Фото: AFP

Нигерияда «Боко Ҳарам» Боко ва ISWAP (ИШИД террор ташкилотининг Ғарбий Африка бўлими) террор ташкилотларига қарши амалиётлар чоғида бир ҳафтада 140 киши зарарсизлантирилди.

Бу ҳақда Нигерия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Эдвард Буба мамлакатда кучайиб бораётган хавфсизлик муаммоларига қарши курашишга бағишланган ҳафталик матбуот анжуманида маълум қилди.

Буба ҳафта давомида мамлакатнинг турли минтақаларида террор ташкилотлари ва қуролли тўдаларга қарши амалиётлар ўтказилганини қайд этди.

Унга кўра, амалиётлар давомида 140 нафар террорчи ва жиноий гуруҳ аъзолари йўқ қилинган, яна 135 киши қўлга олинган.

Буба, шунингдек, амалиётлар давомида тўлов ундириш мақсадида илгари ўғирлаб кетилган 76 киши қўйиб юборилганини айтди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид